Жаҳон | 10:00 / 15.09.2019
11990
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Эрон нефть объектларига ҳужум қилиш таклиф этилди

Фото: J. Scott Applewhite/AP Photo

АҚШ сенатори Линдси Грэм твиттерда АҚШ ҳукумати Саудия Арабистони нефть заводларига қилинган ҳужум билан боғлиқ ҳолда Эрондаги нефть объектларига зарбалар бериш имкониятини ўрганиб чиқиши кераклигини айтди.

Унинг айтишича, Эрон жиддий оқибатларни ҳис қилмагунча, бундай ҳаракатларни амалга оширишни бас қилмайди.

Сенаторнинг таъкидлашича, Эрон нефть объектларига ҳужум бу мамлакатдаги тузумга қақшатқич зарба беради.

Аввалроқ АҚШ бош котиби Майкл Помпео Эронни Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужум қилишда айблаганди. 

14 сентябрда Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компаниясининг Абкайк ва Хурайс туманларидаги 2 та корхонасига дронларда ҳужум қилиниши оқибатида ёнғинлар юз берганди.

Яманлик хусийлар заводларга ҳужум 10 та дрон ёрдамида амалга оширилганини маълум қилган.

Ҳужум сабабли Саудия Арабистонида нефть ишлаб чиқариш ҳажми кунига 5,7 млн баррелга камайган. Бу эса Саудия Арабистонида ишлаб чиқариладиган бир кунлик нефт ҳажмининг деярли ярмини ташкил қилади.

Мавзуга оид