Жаҳон | 01:09 / 17.09.2019
15890
1 дақиқада ўқилади

Покистон Ҳиндистон билан ядро уруши юз бериши имкони борлигини айтди

Фото: Flickr

Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таъкидлашича, қўшни Кашмирдаги вазият Ҳиндистон билан ядро урушига олиб келиши мумкин.

Хоннинг таъкидлашича, у урушга қарши, бироқ “иккита ядро давлати оддий уруш олиб борганда, ядро уруши бошланиб кетиши имкони бор”, деб ёзмоқда The Telegraph нашри. 

Покистон бош вазири Ҳиндистоннинг Кашмирда ўз-ўзини бошқаришни тўхтатиш қарорига бошқа давлатлар муносабатларига норозилик билдирган. У Ҳиндистонни қатлиомда айблаган.

Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатининг махсус мақомини бекор қилиб, уни икки ҳудудга бўлиб юборганди. Бунга жавобан Покистон Ҳиндистон элчисини чиқартириб юборган.

Икки давлат Кашмирни 1947 йилдан бери бўлиша олмайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид