Спорт | 16:20 / 17.09.2019
15019
2 дақиқада ўқилади

Шаҳобиддин Зоиров чорак финалга чиқди

Бугун, 17 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугунги кун дастурида Ўзбекистон вакилларидан биринчи бўлиб Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди.

Қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши баҳс олиб борган Рио Олимпиадаси чемпиони жангда ўз устунлигини намойиш этиб (5:0), кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

У энди болгариялик Даниэл Панев Асеновга қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Кун давомида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 5 нафар вакили чорак финал йўлланмаси учун рингга чиқади.

-91 кг: Санжар Турсунов – Санжит Санжит (Ҳиндистон)

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Муҳаммад Ҳамоут (Марокаш)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Деланте Жонсон (АҚШ)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Андре Паул Арадоай (Руминия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Цотне Рогава (Украина).

Жангларни томоша қилиш учун линк:

Ring B: Санжар Турсунов - Санжит, 17:40дан сўнг, Миразизбек Мирзахалилов - Муҳаммад Ҳамут, 19:25 дан сўнг, Бобоусмон Батуров - Деланте Жонсон, 19:55дан сўнг,  Дилшодбек Рўзметов - Андреи Арадоай, 21:20 дан сўнг, Баҳодир Жалолов - Цонте Рогава, 22:30дан сўнг.

Мавзуга оид