Спорт | 15:36 / 18.09.2019
15818
2 дақиқада ўқилади

Шаҳобиддин Зоиров ярим финалга чиқди

Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Чорак финал босқичини ўзбекистонлик спортчилардан Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) болгариялик Даниель Асеновга қарши баҳс билан бошлаб берди.

Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув якуни бўйича Шаҳобиддин Зоиров ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа, боксчи ўзи учун жаҳон чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилиб қўйди. У финалга чиқиш учун франциялик Биллол Беннама билан тўқнаш келади.

Бугун Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 4 нафар вакили ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади:

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Қайрат Ералиев (Қозоғистон) (Б ринг, бошланиш вақти – 19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Зиёд Иёшаш (Иордания) (Б ринг, бошланиш вақти – 19:30)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Лорен Альфонсо Домингес (Озарбайжон) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Торрес (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:45)

Бугунги жангларни томоша қилиш учун линклар:

Ring B: Миразиз Мирзахалилов - Қайрат Ералиев, бошланиш вақти - 19:15, Бобоусмон Батуров - Зияд Иашаш, бошланиш вақти - 19:30, Дилшод Рўзметов - Лорен Альфонсо Домингес, бошланиш вақти - 20:15, Баҳодир Жалолов - Ричард Торрес, бошланиш вақти - 20:45.

Мавзуга оид