Ўзбекистон | 23:35 / 19.09.2019
46661
2 дақиқада ўқилади

Бойсун туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 19 сентябрь куни Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Сессияда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Асқарали Жўраев

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Бойсун тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Жўраев Асқарали Чориевич Бойсун тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Жўраев Асқарали Чориевич 1972 йилнинг 17 мартида Денов туманида туғилган. 1994 йилда Наманган саноат-технология институти, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

2016 йилда Сариосиё тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Мавзуга оид