Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босиш талаби бекор қилинган
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралда “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160-сон қарори қабул қилинди.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси юрисконсульти А.Бобоқуловнинг ёзишича, қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босилиши ёки ҳужжатларнинг муҳр билан тасдиқланишини талаб қилиш тартиблари бекор қилинган.
Бироқ, ҳозирги кунда айрим ваколатли давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини муҳр билан тақдим қилиш мажбуриятини қўйиш ҳолатлари ҳанузгача давом этиб, бизнесда эркин ҳаракат қилишга тўсқинлик қилиш ҳамон учрамоқда.
Ўз навбатида, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи ва бевосита улар билан алоқада бўлувчи бошқа давлат органлари ва муассасаларига юқоридаги қарор талабларга амал қилишлари юзасидан эслатма билан чиқди.
Мавзуга оид
13:07 / 20.05.2025
ЕИ Шенген чегараларида муҳр қўйишни бекор қилишга келишиб олди
15:42 / 29.06.2024
“Электросет” огоҳлантирмасдан светни ўчирса, жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда — бизнес омбудсман
08:08 / 10.06.2024
Тошкентда тадбиркорнинг 325 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди
19:38 / 08.06.2024