Иқтисодиёт | 09:57 / 20.09.2019
21259
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ишлатилган маҳсулотлар импортини тақиқлаб қўйиши мумкин

Фото: Thinktanks.by

Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва истеъмол маҳсулотлари мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қулай шарт-шароитларни яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат «Ўзстандарт» стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчилар республикага қуйидагилар олиб кирилишини тақиқлашни режалаштирмоқда:

ишлатилган ёки тикланган автомобиль, қишлоқ хўжалиги шиналари;

автомобиллар, тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари, маиший техника учун ишлатилган эҳтиёт қисмлари.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб, токсинлик даражаси «Евро-5» экологик тоифадан паст бўлган бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган «М» ва «N» тоифадаги транспорт воситаларини чиқариш тақиқланиши мумкин.

Юқоридаги даврдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг миллий мувофиқлик белгиси билан маркировкаланмаган, мажбурий сертификатланадиган маҳсулотларни сотиш тақиқланиши мўлжалланмоқда.

Мавзуга оид