Спорт | 15:20 / 20.09.2019
29214
2 дақиқада ўқилади

Шаҳобиддин Зоиров финалга чиқди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувларига старт берилди.

-52 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров терма жамоа вакилларидан биринчи бўлиб финал йўлланмасига эга бўлди.

Франциялик Белал Беннама билан баҳс олиб борган Зоиров ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан рақибидан устун эканлигини исботлаб берди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар бир овоздан Ўзбекистон вакилини ғолиб деб топишди (5:0).

У энди олтин медаль учун кечадиган баҳсда Сакен Бибиссонов (Қозоғистон) ва Амит (Ҳиндистон) ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтарилади.

Кун давомида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 4 нафар вакили ярим финал жангларини ўтказишади:

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45).

Финал жанглари 21 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Мавзуга оид