Спорт | 12:47 / 21.09.2019
8937
1 дақиқада ўқилади

Магомед Ибрагимов ва Аббос Раҳмонов чорак финалга чиқди

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

-97 кг вазн тоифасида Магомед Ибрагимов 1/8 финалда руминиялик Алберт Саритовга қарши гиламга тушди ва 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

Энди унинг чорак финалдаги рақиби америкалик тажрибали курашчи, 2016 йилги Рио Олимпиадасида, Лас-Вегас (2015) ва Париждаги (2017) жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган Кайл Снайдер бўлади.

Магомед Ибрагимов саралаш босқичида польшалик Радослав Баранни осонлик билан таслим этганди - 10:0.

Шунингдек, Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Аббос Раҳмонов нимчорак финалда руминиялик Николаи Охлопковни 8:1 ҳисобида енгиб, чорак финалга чиқди.

Унинг ярим финал йўлидаги рақиби россиялик Магомедрасул Идрисов бўлади.

Аббос Раҳмонов саралаш босқичида филиппинлик Егор Дмитриевни осонлик билан енгганди (14:2). 

Мавзуга оид