Шаҳобиддин Зоиров Амитни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди
Бугун, 21 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили, 2016 йилги Рио Олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби бўлган ҳиндистонлик Амитга қарши рингга кўтарилди.
Жангни биринчи рақам остида олиб борган Шаҳобиддин Зоиров ҳакамлар берган овозларга кўра жанг ғолиби деб топилди ва жаҳон чемпионига айланди.
Шаҳобиддин Зоиров финалгача бешта жанг ўтказганди. У саралаш босқичини туркманистонлик Йиҳлас Гиличжановга қарши ўтказиб, яққол устунлик билан ғалаба қозонганди. Шундан кейин Доминикан Республикаси вакили, Панамерика ўйинлари ғолиби, турнирнинг тўртинчи сараланган боксчиси Родриго Мартени таслим қилди.
У нимчорак финалда қирғизистонлик Азат Усеналиев, чорак финалда болгариялик Даниель Асенов, ярим финалда эса франциялик Белал Беннамани мағлуб этди.
Амит эса ярим финалда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлуб этганди.
Бугун Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна уч нафар вакили жаҳон чемпионатининг олтин медали учун рингга кўтарилади:
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) – Лазаро Альварес Эстрада (Куба)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)
Мавзуга оид
04:22 / 14.08.2022
Бокс. Зоиров 20-сониядаёқ рақибини нокаутга учратди, Ғоибназаровга 38 сония етарли бўлди
17:26 / 31.10.2021
Бокс. Шаҳобиддин Зоировнинг жаҳон чемпионатидаги юриши нимчоракфиналда тўхтади
20:00 / 29.10.2021
Бокс бўйича ЖЧ: Шаҳобиддин Зоиров ва Мадияр Саидраҳимов турнирни ишончли бошлади
08:48 / 03.08.2021