Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёдда Эрон билан уруш охирги чора деб аталди
Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Ар-Риёд Saudi Aramco компанияси нефть объектларига ҳужумларда айбланган Эрондан ўзини ҳимоялаш учун барча чорани кўришга тайёрлигини ва ҳарбий сценарий “охирги чора” ҳисобланишини айтди.
“Биз давлатимни ҳимоялаш ва унга ҳамда халқимига зарар етказилмаслигини кафолатлашга масъулмиз. Зарарни бартараф этиш учун талаб қилинган барча чорани кўрамиз. Урушга тайёргарликми? Уруш – бу ҳар доим охирги вариантдир”, деб айтган вазир.
Ал-Жубайрнинг фикрича, Эрон “40 йилдан бери ўзини тажовузкор тутиб келади”. “Улар “Ҳизбуллоҳ” ёрдамида Ливанни вайрон қилишди, Сурияни вайрон қилишга қуролланган отрядлар жўнатишди, уларда Ироқ, Яманда қуролланган отрядлар бор ва уларга баллистик ракета ва дронлар беришган”, деб айтган ал-Жубайр.
21 сентябрда подшоҳлик ташқи ишлар вазири нефть объектларига ҳужумлар Ямандан эмас, Эрондан олиб борилганини айтган, бироқ бунинг исботини келтирмаган. Шундан кейин Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусавий Теҳронга билдирилган бу айбловни навбатдаги марта рад этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025