Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фин кўрфазида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Фин кўрфази соҳилида Ўзбекистон фуқароси Г.О.нинг жасади топилгани тўғрисида тарқалган хабарни тасдиқлади.
Ҳозирда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўлим сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади ТИВ хабарида.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган, Ленинград области тергов органлари билан алоқа ўрнатди, ҳамюртимизнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
15:08 / 24.03.2025
Россиянинг маданий пойтахти – Санкт-Петербург бўйлаб фотосаёҳат
11:10 / 18.03.2025
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди
13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?
08:04 / 03.03.2025