Ўзбекистон | 14:28 / 23.09.2019
31640
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон: шамоллар, кенглик ва бепоён бойлик... (фотожамланма)

22-25 сентябрь кунлари Энергетика вазирлиги томонидан ўзбек ва хорижий ОАВ вакиллари, соҳа мутасаддилари иштирокида Қорақалпоғистон республикаси, Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари бўйлаб пресс-тур уюштирилди. Бу жараёнда Kun.uz вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар. Эътиборингизга мухбирларимиз томонидан тадбирнинг илк кунида жамлаб сараланган  суратларни ҳавола этамиз.

Самолёт, автобус, йўлтанламас автомобиллар. Бу бепоён ҳудудда ҳар бирининг ўрни бор.

Мўйноқ: яшашнинг ўзи инсон матонатидан дарак бўлган маскан. Лекин ҳаммаси янгитдан бошланмоқда.

Симба қояси

Орол алвидо айтган нуқта: кемалар қабристони. Бугунги кунда музейга айлантирилган ва ҳар бир сайёҳ ўтган асрдан туғилиб, ўзи ҳақида бонг урган, бу асрда оқибатлари билан ҳаммани ўйга толдираётган муаммо қаршисида мунгга чўмади.

Йўллар ва саксовуллар. Йўллар ва саксовуллар... Шамол ҳар қадамда сизга ҳамроҳ бўлади.

Меҳмонлар шарафига тўкин дастурхон. Ошпазлар Самарқанддан келиб ишлашади. 15 кун иш, 15 кун дам олиш. Дам олишнинг 2-4 куни йўлда ўтади.

Самолётда 1 соат 30 минут, автобусда 2 соат, йўл танламас машиналарда 1 соат 30 минут юриб етиб келинган ҳудуд – газ қазиб олиш нуқталари.

Қувурлар 1500-2950 метр чуқурликкача етиб боради ва бу табиий бойликни юзага чиқарадилар.

Устюрт газ кимё мажмуаси. Бу беқиёс мажмуани сўз таърифлай олмайди, сурат маълум қисмини қамраб олади, фақат келиб кўрган кўзларгина ҳаяжонни ҳис қила оладилар.

 

Сафар давом этмоқда.

Аброр Зоҳидов, тасвирчи Шерзод Эгамбердиев.

Мавзуга оид