Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамлар тилга кирганда – Эктор Купернинг миллий жамоадаги кўрсаткичлари
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси аргентиналик мутахассис Эктор Купер билан имзоланган шартноманинг бекор этилганини эълон қилди.
63 ёшли мутахассис миллий жамоани 368 кун давомида бошқарди. Қуйида унинг фаолиятига тааллуқли баъзи рақамларга эътибор қаратамиз.
Эктор Купер миллий жамоани 17та ўйинда бошқарди. Бу тарихдаги саккизинчи кўрсаткичдир. Миллий жамоада энг кўп ишлаган мураббийлар – Миржалол Қосимов (54та ўйин), Рауф Инилеев (29та ўйин) ва Вадим Абрамов (28та ўйин).
Купер қўл остида миллий жамоа 7та ўйинда ғалаба қозониб, 4та дурангга эришди ва 6 марта ютқазди. Бу билан 49 фоиз очко жамғарди. Бу кўрсаткич бўйича пешқадам мураббийлар - Рустам Акрамов (77 фоиз), Самвел Бабаян (69 фоиз) ва Равшан Ҳайдаров (60 фоиз).
Купер бошқарган ўйинларда захирадан туширган футболчилари атиги 3 марта гол урган. Бу кўрсаткич бўйича пешқадамлар – Миржалол Қосимов (15), Рауф Инилеев (12) ва Равшан Ҳайдаров (10). Қайд қилиш жоизки, бу мутахассислар Куперга нисбатан кўпроқ ўйинда ишлаганлар.
Купер қўл остидаги ўйинларда миллий жамоа 19та гол урди – бу ҳар бир ўйинга ўртача 1,11 голдан тўғри келади. Бу кўрсаткич бўйича энг яхши мураббийлар – Рустам Акрамов (2,55), Владимир Сальков (2,1) ва Рауф Инилеев (1,96).
Купер бошқарган ўйинларда миллий жамоа 16та гол ўтказди – бу ҳар бир ўйинга ўртача 0,94 голдан тўғри келади. Ундан ҳам яхшироқ натижага Самвел Бабаян (0,62) ва Рустам Акрамов (0,88) эришган. Купер бу кўрсаткич бўйича миллий жамоа тарихидаги учинчи мураббий бўлиб турибди ва ҳимоявий тактикага кўпроқ эътибор қаратишини исботламоқда.
Қайд қилиш жоизки, барча кўрсаткичларни ҳисоблашда миллий жамоада камида 15та ўйинда ишлаган мураббийлар олинди. Албатта бу рақамлар ўта субъектив кўрсаткич бўлиб, расмий ва ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар кучи ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Купернинг ўрнига миллий жамоанинг янги бош мураббийи деб Вадим Абрамовни эълон қилди.
Нурмуҳаммад Саид
Мавзуга оид
15:36 / 18.11.2021
Конго ДР миллий жамоаси Эктор Купернинг қўпол хатоси сабабли ЖЧ-2022 орзусидан мосуво бўлиш арафасида. Аслида нима бўлганди?
12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью
21:50 / 01.07.2021
«Купер ҳимоя қилган футболчилар унга ортдан пичоқ уришди» — Санъат Шарипов Абрамовни ким чақиргани, Равшан Эрматов ва ўзбек футболидаги муаммолар ҳақида
02:22 / 14.05.2021