Жаҳон | 20:04 / 24.09.2019
4680
1 дақиқада ўқилади

Германия ҳукумати Daimler компаниясига 870 млн евро жарима солди

Германиянинг Штутгарт шаҳри прокуратураси транспорт воситалари сертификацияси назорати соҳасида қоида бузгани учун Daimler AG автомобилсозлик концернига 870 млн евро жарима солди.

Прокуратура баёнотида айтилишича, ишлаб чиқарилган қатор Daimler-Benz автомобилларида қатор талаблар бузилганлиги аниқланган. Компания аввалроқ Германияда сотилган 280 мингта автомобилини заводга қайтариб олишига тўғри келганди.

Daimler компаниясининг баёнот беришича, мазкур жарима унинг учинчи чоракдаги молиявий кўрсаткичларига таъсир қилмайди.

Мавзуга оид