«Ўзгидромет» Тошкентдаги ҳаво қанчалик ифлослангани ҳақида маълумот берди
Airvisual.com сайтида атмосфера ҳавосининг фақат РМ 2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот реал вақт режимида эълон қилинади. Шаҳарларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси бешта асосий ифлослантирувчи модда бўйича ҳисобланади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, Airvisual.com расмий давлат сайти ҳисобланмайди. Маълумотлар хусусий компаниялар ва ташкилотларнинг сунъий йўлдош орқали олинган кузатув натижалари асосида олинади. Ушбу маълумотлар танишиш ва тавсиявий характерга эга бўлиб, аҳоли, сиёсатчилар ва ишбилармонларнинг ҳавонинг РМ 2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида берилади.
Ўзбекистоннинг табиий хусусиятлари (иқлими қуруқ, тупроғи қумли ва гилли) сабабли унинг атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар таркиби юқоридир. Мамлакатнинг арид иқлими атмосферада муаллақ заррачалар ҳосил бўлишига ва уларнинг ҳаракатига сезиларли таъсир кўрсатади.
Қайд этилишича, Airvisual.com сайтида 2019 йил 19 сентябрь учун реал вақт режимида эълон қилинган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг РМ 2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот вақтинчалик тавсифга эга ва иқлимий ҳамда географик шароитларга боғлиқ.
Худди шу сайтда жорий йилнинг 23 сентябрь куни учун эълон қилинган маълумотга кўра атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича Ўзбекистон 74-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
15:45 / 11.11.2024
Ҳафта ўрталарида Ўзбекистонда кечаси ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади
12:21 / 11.11.2024
12 ноябр куни ҳарорат 19 даражагача кўтарилади
22:45 / 10.11.2024