Даврон Файзиев «Динамо» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди
Самарқанднинг «Динамо» клуби бош мураббийи Даврон Файзиев истеъфога чиқарилди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.
Жамоа раҳбарияти Суперлига доирасидаги кетма-кет саккизта мағлубиятдан кейин шундай қарорга келган.
«1,5 йил давомида «Динамо» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган Даврон Файзиев ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилди.
«Динамо» ПФК ҳамкорликлик учун Даврон Орипович Файзиевга миннатдорчилик билдиради ва мутахассиснинг кейинги мураббийлик фаолиятига омад тилаб қолади.
«Динамо» ПФК раҳбарияти айни дамда бош мураббий лавозимига бир қатор мутахассислар билан музокара ўтказмоқда. Музокаралар ижобий якунланса, клуб бу ҳақда расман эълон қилади», - дейилади баёнотда.
«Динамо» клуби Суперлига 20-туридан кейин 18 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
17:35 / 02.09.2020
#FootWeek: Миллий жамоамиз Тожикистон билан баҳсга тайёрми? Ёхуд ҳафта ўйини, Суперлигадаги ғалати голлар ва Нуралиев ўз истеъфоси ҳақида
04:22 / 29.06.2020
Рақибни менсимаган «Динамо» ва Иброҳимнинг реванши. Самарқанддаги драматик ўйин ҳақида
16:26 / 02.12.2019
«Al Maktoum» фонди «Динамо»нинг титул ҳомийсига айланиши мумкин
09:23 / 26.09.2019