Қорақалпоғистонда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
2019 йилнинг 24 сентябрь куни соат 15:47да Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани “Навоий” ОФЙ Лолазор кўчаси 324-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, ёнғинга 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 6 дақиқада етиб бориб, соат 16:10 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 16:48 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 50 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида 1967 йилда туғилган уй эгаси фуқаро Т.Я. соҳа ходимлари томонидан тутундан димиққан ҳолда қутқарилиб шифохонага юборилган, аммо шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.