Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда Мустақиллик куни муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди (фото)
27 сентябрда Туркманистон пойтахти Ашхободнинг марказий майдонида мамлакат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди.
Парад Туркманистон мудофаа вазири генерал-майор Бегенч Гундогдиевнинг Туркманистон қуролли кучлари олий бош қўмондони – президент Гурбангули Бердимуҳамедовга ҳисобот беришидан бошланган.


Парадни бошлаш ҳақида буйруқ олингач мудофаа вазири ҳарбий расм-русумга мувофиқ парадни қабул қилган.
Парадда Исроилда ишлаб чиқарилган оғир зирҳли машина COMBAT-2, дунёнинг етакчи компанияларининг жанговар квадроцикллари, бориш қийин бўлган жойлар учун мўлжалланган енгил десант автомобиллари ва замонавий йўлтанламаслари намойиш қилинган.
Сўнгра “Еврокоптер-145” вертолётлари ва Су-25 самолётлари учувчилари ўз маҳоратларини кўрсатишган.


Туркманистонда Мустақиллик куни 2017 йилгача 27 октябрда нишонланиб келинган. 2018 йилдан эса ушбу миллий байрам нишонланиши 27 сентябрга кўчирилган.
Туркманистонда 40 дан кўпроқ миллат вакиллари яшайди. Аҳолининг 78,6 фоизини туркманлар, 9,4 фоизини ўзбеклар, 3,2 фоизини руслар ташкил қилади.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
18:43 / 07.05.2025
Қозоғистонда Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад ўтказилди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025