Жаҳон | 19:00 / 29.09.2019
25928
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск сайёралараро парвозлар учун мўлжалланган ракетани тақдим қилди

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск одамларни Ой, Марсга ва яна ортга элта олувчи фазовий кема Starship’ни намойиш қилди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди. 

SpaceX компанияси эгаси ўзининг янги ракетасини 29 сентябрда Техасдаги космодромда тақдим қилди. 

Маскнинг айтишича, кема кўп маротабалик бўлиб, Қуёш тизимининг исталган жойига жўнай олади. У бир парвозда 100 нафаргача одамни ташиши ва катта юкни олиши мумкин, шу сабабли унинг ёрдамида Ой ва Марсда бутун бошли шаҳарлар барпо этиш мумкин бўлади.

Маск тақдимот вақтида кема 20 км баландликка кўтарилиб, у ерда 1-2 ой бўлиши ва сўнгра Ерга қайтишини маълум қилган.

Таъкидланишича, кеманинг узунлиги 50 метрни, ёнилғи ва юксиз қуруқ оғирлиги 120 тонани ташкил қилади.

Мавзуга оид