Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланддаги автоҳалокат 17 нафар талабанинг умрига зомин бўлди
Таиланднинг шимоли-шарқида техника коллежининг 17 нафар талабаси пикап иштирокидаги автоҳалокат қурбонларига айланди, деб хабар берди маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Thaiger интеренет-портали.
Воқеа 29 сентябрда Камбожа чегараси яқинидаги Сисакет вилоятида содир бўлган. Талабалар пикапда ўқишдан уйга қайтаётган бўлганлар. Катта тезликда ҳаракатланган автомобил тўсатдан пиёдалар йўлкасига чиқиб кетиб, иккита симёғочга урилган ва ағдарилиб кетган.
Тўқнашув оқибатида пикапнинг орқа қисмида ўтирган 12 талаба воқеа жойида вафот этган, яна беш нафари оғир жароҳатлар оқибатида шифохонада жон берган. Ҳайдовчи жиддий жароҳатлар билан госпиталга етказилган.
Полиция воқеа жойидаги камералардаги ёзувларни кўзда кечирмоқда ҳамда автоҳалокат сабабини аниқлаш мақсадида ҳайдовчини соғайгач сўроқ қилмоқчи.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025