Ўзбекистон | 13:51 / 01.10.2019
35858
2 дақиқада ўқилади

Содиқ Сафоев иқтисодиёт ҳақида: «Ўзбекистон ўшанда аросатда қолиб кетди» 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда аввалбошдан иқтисодий ривожланишнинг концепцияси ишлаб чиқилмади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев The Uzbek Review нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз бошидан иқтисодий ривожланишни концептуал, яъни дастурий нуқтаи назардан ишлаб чиқмадик. Ўзбекистон аросатда қолиб кетди: на социалистик тизимни сақлаб қолди, на чинакам бозор иқтисодиётига ўтди, на ўзини ташқи бозорларга очди ва на ички тизимни мукаммал ривожлантирди. Аросатда қолиб кетганлиги иқтисодий ривожланишнинг аниқ дастури йўқлигида билинди”, - дейди Содиқ Сафоев.

Унинг айтишича, агар бозор иқтисодиётига ўтиладиган бўлса, унда, биринчи навбатда, хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ташқи инвесторлар учун муҳит яратилиши, молиявий тизим шунга боғланиши керак. 

“Афсуски, биз шуни уддалай олмадик. Бунда барчанинг улуши бор, шу жумладан, қонунчилик, ҳукумат фаолияти нуқтаи назаридан ҳам. Жамият қандай ривожланади? Унинг дастури йўқлиги, стратегик манзилларни қўймаслик, фақатгина бугунги кундаги масалаларга ечим топиб келиш мамлакат ислоҳотларни изчиллик билан олиб бормаганлигини кўрсатди. Мана энди бизда биринчи шундай уриниш бўлди - 5 йиллик стратегия яратилди”, - деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари. 

 

Мавзуга оид