Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Иккинчи жаҳон уруши замонларидаги бомбардимончи фалокатга учради
АҚШнинг Брэдли аэропорти (Коннектикут штати) ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши замонларидаги бомбардимончи самолёт фалокатга учради. Унинг бортида бўлган одамларнинг сони ва улар билан нима бўлгани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда аэропорт маъмурияти хабар берган.
Самолёт Collings Foundation жамғармасига тегишли бўлган. Самолёт қулагандан кейин юз берган ёнғинни ўчириш ва одамларни қутқариш бўйича операция ўтказилган.
CNN телеканали маълумотларига кўра, самолёт қулаши оқибатида камида 6 киши жабрланган.
АҚШ мутасадди идоралари маълумотларига кўра, гап B-17 самолёти ҳақида кетмоқда. У аэропортнинг олтинчи учиш-қўниш йўлагига қўниш вақтида фалокатга учраган.
“Учар қўрғон” номи билан маълум бўлган В-17 1930-йилларда Boeing компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Умумий ҳисобда ушбу самолётдан 12,7 минг донадан кўпроқ йиғилган. Улар 1945 йилгача эксплуатация қилинган.
Самолётга эгалик қилган Collings Foundation хусусий нотижорат жамғармаси 1979 йилда ташкил этилган бўлиб, тарихда муҳим аҳамият касб этган авиатехника ва автомобиллар намуналарини сақлаш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025