Ўзбекистон | 10:07 / 02.10.2019
21033
1 дақиқада ўқилади

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчилар ҚҚСдан озод этилади

Фото: popmech.ru

Вазирлар Маҳкамасининг “Донни қайта ишловчи корхоналар ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан 2019 йил 30 сентябрда имзоланган ҳужжатга кўра, фақатгина маҳаллий дондан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нонни ишлаб чиқариш ва сотиш 2020 йил 1 июлгача қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Шунингдек, шу санага қадар донни қайта ишлаш корхоналари унининг ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланмаси даромад ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, дон қийматидан ташқари ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу тартиб 2018 йил сентябрь ойида жорий этилган.

1 октябрдан бошлаб импорт қилинган ва импортда ҚҚС солинган донни қайта ишловчи корхоналар солиқ солинадиган ҚҚС айланмасини Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид