Тайвандаги кўприкнинг қулаши видеода қайд қилинди
Тайваннинг Илан уездида аркали кўприк қулади. Ушбу вазият видеода қайд қилиниб, у билан Сингапурнинг Channel NewsAsia телеканали бўлишган.
Воқеа 1 октябрда юз берди. Маълумотларга кўра, воқеа вақтида у орқали бензин ташувчи машина ўтаётган бўлган ва у кўприк билан бирга пристан устига қулаб, ёниб кетган. Шунингдек, иншоот остида балиқчилар қайиқлари бўлган ва кўплаб одамлар сувга тушиб кетган. Уларни қутқариш ва ёнғинни ўчириш билан фавқулодда хизматлар ва ҳарбийлар шуғулланган.
Ўт ўчириш хизматида камида 10 киши, жумладан бензин ташувчи машина ҳайдовчиси шифохонага ётқизилгани маълум қилинган.
Кўприкнинг қулаши сабаби ҳозирча номаълум. Бироқ, баъзи тахминларга кўра, яқинда орол орқали ўтган тўфон 1999 йилда қурилган кўприкни заифлаштирган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:06 / 12.09.2024
АҚШ Бен Ладенни ўлдирган махсус кучларини Тайванни Хитой босқинидан ҳимоялашга тайёрламоқда
22:36 / 01.09.2024
Тайван АҚШдан беш баробар кўпроқ Stinger харид қилади
19:13 / 23.08.2024
Тайван Хитой армиясининг 27 та учиш аппарати оролга яқинлашганини қайд этди
22:28 / 17.08.2024