Жамият | 18:55 / 03.10.2019
7886
2 дақиқада ўқилади

ТИФ Миллий банки ўз оила кунини нишонлади

Жўшқин мусиқа, спорт мусобақалари, бир-биридан қизиқарли танловлар... Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг «Оила куни» худди шундай ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтди.

1 октябрь куни Ўзбекистон молия-банк тизимидаги энг йирик муассасалардан бири ҳисобланган ТИФ Миллий банки ўз тақвимидаги «Миллий банк оила куни»ни нишонлади. Миллий банк тасарруфидаги «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтган бу шодиёна банк ходимларининг ўз оила аъзолари билан биргаликда ҳордиқ чиқаришлари, спорт билан яқинроқ бўлишлари учун имкон яратди.

«Миллий банк оила куни»да ўзбек боксининг юлдузлари – Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғойибназаровлар ҳам қатнашди. Бокс чемпионлари ва байрам меҳмонлари биргаликда спорт машқларини бажариб, флешмобда иштирок этишди.

Спортга ва соғлом турмуш тарзига бўлган рағбатни ошириш мақсадида тадбир иштирокчилари орасида футбол, катта теннис, стол тенниси, шахмат, югуриш, бадминтон каби спорт турлари бўйича кичик мусобақалар ўтказилди. Ҳар бир спорт йўналиши бўйича энг яхши натижаларни кўрсатган қатнашчилар кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тантана дастури доирасида «Баҳодирлар» гуруҳининг чиқиши энг ёдда қоларли воқеа бўлди. «Баҳодирлар» ТИФ Миллий банки логотипи туширилган 7 тонна оғирликдаги автобусни белгиланган масофага қадар тортиб олиб бориш орқали ўзига хос рекордни ўратишди.

Байрам якунида меҳмонлар эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастуридан баҳраманд бўлишди. Ютуқли лоторея ўйинларида ўйналган совринлар эса «Миллий банк оила куни»дан яна бир эсдалик бўлиб қолди.

Ўзбекистон ТИФ Миллий банки ўз ходимларини «Миллий банк оила куни» билан табриклайди!

«Ўзмиллийбанк» Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид