Ўзбекистон | 16:20 / 04.10.2019
13729
1 дақиқада ўқилади

«Шоҳимардон» туризмни ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди

Фото: LiveJournal

Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Шоҳимардон” туризмни ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди.

Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири Фарғона тумани “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” МФЙларда туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш саналади.

Шунингдек, ушбу МФЙларнинг экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда.

Мавзуга оид