Ўзбекистон | 10:55 / 05.10.2019
4944
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

2019 йилнинг 6-8 октябрь кунлари Тожикистон Республикаси Маджлиси намояндагон Маджлиси Оли раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф буюради.

Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, мазкур ташриф доирасида делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашуви режалаштирилган.

Учрашув чоғида томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги аҳволи, истиқболдаги режалар ҳамда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, ташриф давомида юқори мартабали меҳмон Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид