Light | 20:59 / 06.10.2019
19782
1 дақиқада ўқилади
Дизайнер қоғоздан реалистик қушлар яратмоқда (фото)
Нихарика Ражпут ўзининг ақлбоар қилмас санъати эвазига таниқлиликка эришмоқда. Дизайнер қоғоздан реалистик қушлар яратмоқда.
Нихарика дастлаб бўлғуси ижод маҳсулининг батафсил схемасини яратади. Сўнгра каркасни тайёрлаб, унга қоғозлардан қирқиб олинган юзлаб “патчалар”ни ёпиштириб чиқади. У акрил бўёқ билан ўз ижод маҳсулига охирги чизгиларни беради. Сермашаққат иш натижаси барча кутганларингиздан аъло чиқади.
Аёлнинг айтишича, у турли материаллар билан эксперимент қилган, бироқ айнан қоғозгина патлар текстурасини энг яхши такрорлашини аниқлаган.
Ражпут йўқолиб бораётган қуш турларини яратишга ҳаракат қилади.