Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Ўзбекистонда жанг ўтказади
Россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов 23 ноябрда Ўзбекистонда жанг ўтказади. Бу ҳақда Хабибнинг ўзи хабар қилди.
Умар Нурмагомедовнинг ҳисобида 11 жангдан 11 та ғалаба бор.
Жангчи “Рать” жамоаси вакили Никита Чистяковга қарши жанг ўтказади. Жангга GFC ташкилоти чепмпионлик камари қўйилган. Хабиб бу лиганинг юзи ҳисобланади.
Умар Нурмагомедов профессионал рингда 3 йилдан бери иштирок этади ва ҳозирда енгил вазндаги жангчилар дунё рейтингининг 70-ўрнини эгалламоқда. Чистяков анча тажрибали бўлиб, 2012 йилдан бери жанг қилиб келади, бироқ рейтингда рақибидан пастроқда туради.
GFC турнири ММА’нинг Ўзбекистонда ўтадиган илк мусобақаси бўлади. Унинг давомида ўзбекистонлик 7 жангчи ва Нурмагомедов залидан 6 жангчи иштирок этади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025