Light | 21:57 / 07.10.2019
32022
2 дақиқада ўқилади

Узумнинг фойдали хусусиятлари маълум қилинди 

Шифокорлар узумнинг фойдали хусусиятларини маълум қилишди. 

Узум данакларида А, Е ва К витаминлари, табиий мойлар сақланади. Бу моддаларнинг барчаси ҳужайраларнинг мустаҳкамланиши ва ёшартирувчи эффектга олиб келади. Шу сабабли узумни данаклари билан еган маъқулроқ, шунда у кўп фойда келтиради.

Бундан ташқари, узумда ўсимлик эстрогенлари гуруҳига кирувчи модда – ресвератол бор. У қондаги холестерин ва томирдаги яллиғланиш жараёнлари даражасини пасайтиради. Узумда муҳим фенол бирикмалар: қаҳва кислотаси, кверцетин ва мирецетин мавжуд. Баъзи тадқиқотларга кўра, бу моддалар организмни саратон ривожланишидан ҳимоялайди.

Узум, шунингдек, барча тана аъзоларига яхши таъсир қилади. Ундаги бириктирувчи тўқима овқат ҳазм қилишда ёрдам беради, минераллар эса асаб тизимига ижобий таъсирга эга. Шифокорлар узумдан кунига 150-250 грамм истеъмол қилишни тавсия қилишади. Шифокорларнинг таъкидлашича, узумнинг қорароқ турларини истеъмол қилган маъқулроқ, чунки уларда кўпроқ антиоксидантлар сақланади.

Мавзуга оид