Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди
7 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилмоқда “Постда”.
Шу куни, соат 14:20ларда Чорбоғ маҳалласида яшаган К.Т. ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани Оқтош қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотади ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро О.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашган. Тўқнашув оқибатида “Ласетти” автомашинасида ёнғин келиб чиққан.
Натижада, “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси К.Т. ва унинг йўловчиси, Шеробод тумани Чорбоғ маҳалласида яшовчи У.М. куйиш жароҳати олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси О.Б. ва икки йўловчи касалхонага ётқизилди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди
08:56 / 19.05.2025