Жамият | 13:57 / 11.10.2019
6595
1 дақиқада ўқилади

«Мерседес Бенц» ҳаво фильтри ичига кумушларни яшириш фойда бермади

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Заргарлик буюмларини турли яширин йўллар билан олиб ўтишга уринган кимсаларнинг кирдикорлари божхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада автомашинанинг ҳаво фильтри ичига, устомонлик билан яширилган, умумий қиймати 15,8 миллион сўмлик 315 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид