Навоийда ИИБ ходими дўппосланди

Навоий вилоятида ИИБ ходимига нисбатан жиноят содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, Хатирчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ў.Х. (1991 й.т.) бошқарувидаги "Матиз" русумли автомашинада пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган вақтида, унинг орқасида фуқаро А.Ў. (1990 й.т.) "Матиз" русумли автомашинада тўхтаган.
А.Ў. профилактика инспектори Ў.Х унинг йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳамда Ў.Х.нинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўз автомашинасини ҳаракатини давом эттириши натижасида, унинг ўнг оёғини босиб ўтган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 10 октябрь куни Хатирчи тумани прокуратураси томонидан А.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди

20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

12:04 / 05.04.2025