Ўзбекистон | 11:09 / 11.10.2019
10365
4 дақиқада ўқилади

Сенатнинг 23-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисга 31та масала киритилган

Бугун, 11 октябрь куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлисда 71 нафар сенатор қатнашмоқда. 11-12 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда 31та масала (шундан 19таси қонун) кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ялпи мажлисда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги, «Меценатлик тўғрисида»ги, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги, «Мудофаа тўғрисида»ги, «Илм-фан фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.

«Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил, 20 октябрь) ратификация қилиш масаласи ҳам Сенат ялпи мажлиси кун тартибига қўйилган. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахен протоколига (Монреаль, 2000 йил, 29 январь) қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилади. 

Ота-оналар қаровисиз қолган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар, табиий газ қувурлари тизими ҳолати ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юборилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, ялпи мажлисда: 

— «Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида;

— “Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;

— Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;

— «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида муҳокамалар олиб борилади.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мамлакатда дарахт ва буталарни кесишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти, шунингдек, Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тинглашади.

23-ялпи мажлис кун тартибига кўра, Андижон вилояти Бўз туманининг номини ўзгартириш тўғрисида, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида, Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида, «Олий даражадаги «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари сенаторлар томонидан кўриб чиқилади.

Сенатнинг 23-ялпи мажлиси senat.uz расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид