Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда бухгалтернинг уйидан 250 млн сўм пулни ўғирлаб кетишди
Жорий йил 4 октябрь Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи, институтда бухгалтер бўлиб ишловчи О.Д.нинг уйига юзларига ниқоб таққан икки нафар нотаниш киши бостириб кирган, деб ёзмоқда “Постда” нашри.
Улар пул ва қимматбаҳо нарсаларни талаб қилишган. Босқинчилар О.Д. ва унинг 12 ёшли қизини қўрқитиб, қўл-оёқларини мато билан боғлашган. Сўнгра ётоқхонадаги сейфдан 250 миллион 500 минг сўм пул ва 32 миллион сўмлик 11 турдаги заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинишган.
Жабрланувчининг мурожаатидан сўнг мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, босқинчилар шахсини аниқлаш ва жиноятни фош этиш чоралари кўрилди.
Кўп ўтмай, жиноятни содир этганларнинг шахси аниқланиб, қўлга олинди. Босқинчиликни Сирдарё вилояти Боёвут туманида рўйхатда турувчи, вақтинча Жиззах шаҳрида яшовчи Н.Ж., шаҳарнинг Амир Темур маҳалласида яшовчи Л. В. ва Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган Н. И. содир этган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025