Жаҳон | 23:22 / 14.10.2019
34800
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди  

Қозоғистонлик сиёсатчи  Ербол Едилов ўз Telegram-каналида президент Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг ўғли сурати билан бўлишди. Таъкидланишича, ушбу сурат Қозоғистон президенти ўғли Тимур Тоқаевнинг илк эълон қилинган сурати ҳисобланади.

Очиқ манбалардан маълум бўлишича, Тимур Тоқаев Қозоғистон президентининг ягона ўғли ҳисобланади. Едиловнинг таъкидлашича, Тимур 2009 йилда “Қозоғистон Республикасининг Ғарбга нисбатан стратегияси” мавзусида диссертация ишини ҳимоялаган ва отаси каби сиёсий фанлар номзоди илмий даражасини олган. Тимурнинг ёши 35 да бўлиб, нефть соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланади.

Тимур Тоқаев

Шунингдек, у ўз бобоси Камол Тоқаев номидаги хайрия жамғармасини бошқаради. 

Таъкидланишича, Қосим-Жўмарт Тоқаев рафиқаси билан ажрашган бўлиб, бу маълумот Қозоғистон президентининг таржима ҳолида кўрсатиб ўтилган. 

Мавзуга оид