Ўзбекистон | 11:22 / 15.10.2019
4202
2 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти вакили билан музокаралар ўтказди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳасининг бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп бошчилигидаги Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сенат ахборот хизматига кўра, учрашувда томонлар мажбурий меҳнатнинг олдини олиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини, шунингдек жорий йилда тегишли мониторинг олиб бориш жараёнини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича бир қатор ҳуқуқий ва ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу долзарб ва ўта муҳим масала республика раҳбариятининг доимий назорати остида турибди. Масалан, 2013 йилдан бошлаб ХМТ методологияси бўйича ва унинг экспертлари бевосита иштирокида қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш устидан мониторинг ўтказилмоқда.

Учрашув якунида томонлар меҳнат стандартларига риоя қилиш, шунингдек мажбурий меҳнат хавфларига йўл қўймаслик юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олди.

Мавзуга оид