Жамият | 11:41 / 15.10.2019
4332
1 дақиқада ўқилади

Хонқа шаҳридаги иккита уйда ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 13 октябрь куни соат 11:02да Хоразм вилояти Хонқа шаҳри “Бунёдкор” маҳалласи, Афсона кўчасида жойлашган 40 ва 42-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, кўрсатилган манзилга еттита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига 4 дақиқада етиб борган. 

Ёнғин ўчирувчиларнинг ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 11:42да қуршаб олинган ва соат 12:06да бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 40 ва 42-уйларнинг 100 ва 200 кв. метр майдондан том қисмлари ҳамда у ерда сақланаётган сомон пресслари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 100 кв. метр майдонлари сақлаб қолинган. 

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид