Ўзбекистон | 16:40 / 16.10.2019
5040
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Жанубий Корея савдо айланмаси ҳажми 1,8 млрд долларни ташкил қилди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нур-Султон шаҳрига келди. Бу ҳақда ТИВ хабарида айтилади.

Қайд этилишича, 16 октябрь куни «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 12-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига келган Абдулазиз Комилов Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва билан учрашди.

Вазирлар жорий йил 18-21 апрель кунлари президент Мун Чже Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралари доирасида эришилган кўп қиррали келишувларни бажаришнинг боришини кўриб чиқдилар, дейилади хабарда.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ўсувчан аҳамияти қайд этилган. 2019 йилнинг биринчи ярмида савдо айланмаси ҳажми 1,8 млрд. АҚШ долларини ташкил қилиб, бу ўтган йилнинг айни шу кўрсатгичидан 75 фоизга кўпроқ.

Учрашувда қўшма инвестиция ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш механизмлари, «электрон ҳукумат»ни жорий этиш, ахборот-коммуникация технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги жабҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Мавзуга оид