АҚШда самолёт ва автомобилнинг тўқнашуви оқибатида учувчи ҳалок бўлди
АҚШнинг Висконсин штатида бир моторли самолёт қўниши вақтида автомобил билан тўқнашиб кетди.
Бунинг оқибатида учувчи ҳалок бўлган, деб хабар берди WBAY телеканали.
Воқеа 17 октябрь кечки вақт Леджевью шаҳри яқинида юз берган. Браун округи шерифи идорасида маълум қилинишича, самолёт хусусий аэродромга қўниш учун пастлаётган вақтда қўшни йўлда ҳаракатланаётган пикап билан тўқнашиб кетган. Маҳаллий аҳоли вакили бўлган учувчи воқеа жойида ҳалок бўлган, ҳайдовчи эса шифохонага етказилган ва унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Воқеа тафсилотлари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Мутасадди идоралар тергов олиб бормоқда. Тўқнашув сабабли воқеа жойидаги йўллар вақтинчалик ёпиб қўйилган.
Мавзуга оид

08:46
Трамп Хитойга ултиматум қўйди

23:47 / 07.04.2025
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

21:50 / 07.04.2025
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди

21:43 / 07.04.2025