Light | 22:47 / 18.10.2019
74510
9 дақиқада ўқилади

Дунё ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартириб юборувчи 30та ғаройиб фото

Daily Overview – Ер сайёраси ҳақидаги одатий тасаввурларни ўзгартирувчи, сунъий йўлдош ёрдамида олинган ғаройиб суратларни намойиш  қилиб борувчи лойиҳа. Қуйида ушбу лойиҳа томонидан тақдим этилган ўттизта сара суратни келтириб ўтамиз.

1. Буртанж, Нидерландия.

Буртанж – Нидерландиядаги қишлоқ. Аҳолиси 430 кишидан иборат. Суратдаги юлдуз шакли 1593 йилда Вильгельм I Оранскийнинг Германия ва Гронинген шаҳри ўртасидаги ягона йўлни назорат қилиш истаги билан қурилган.

Буртанж 1960 йилда қайта тикланган. Бугун бу қишлоқ – очиқ осмон остидаги музейдир.

2. Барселона, Испания.

3. Тусондаги авиакосмик аппаратларни янгилаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш майдончаси. Аризона штати.

4. Марказий парк, Нью-Йорк. Парк деярли 340 гектар майдонни эгаллаган. Бу – Манҳэттен оролининг 6 фоизи қисми демак.

5. Буюк Хитой девори, мамлакатнинг шимолий қисми.

6. Дезерт Шорс, Лас-Вегас, Невада штати.

Лас-Вегасдаги Дезерт Шорс мавзеси – 3351та уй ва тўртта сунъий кўлдан иборат.

7. Юба округидаги янги сув омбори, Калифорния.

8. Киллиндаги аҳоли яшаш мавзеси, Техас штати.

Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилда АҚШда 923 400 та уй қурилган.

9. Венеция, Италия.

10. Уэльвдаги узумзорлар, Испания.

Узумзорлар Уэльв тепалигида жойлашган. Бу ердаги иқлим узум етиштириш учун қулай – йиллик ўртача ҳарорат 17 даражага тенг, нисбий намлик – 60 фоиздан 80 фоизгача.

11. Альмериядаги иссиқхоналар, Испания.

Пластикмаданият – қишлоқ хўжалигида пластмасса материалларидан фойдаланиш. Бу каби иссиқхоналарни Альмериянинг текислик ва водийларида учратиш мумкин. Улар деярли 20 минг гектарни эгаллаган.

12. Дуррат-ал-Баҳрайн, Баҳрайн.

Дуррат-ал-Баҳрайн – бир-бирига уланган 15та сунъий орол.

13. Амазонкадаги тропик ўрмонларнинг кесилиши. Пара штати, Бразилия.

14. Ньюарк-Элизабет денгиз терминали. Ньюарк шаҳри, Нью-Жерси штати, АҚШ.

15. Бока-Ратон шаҳри. Флорида, АҚШ.

16. Меса шаҳридаги курорт. Аризона, АҚШ.

17. Лос-Анжелес порти, Калифорния.

18. Пуэнте-де-Вальекас, Мадрид, Испания.

19. Қишлоқ хўжалиги экинлари, Аддис-Абеба, Эфиопия.

20. Альмуден қабристони, Мадрид, Испания.

Бу – дунёдаги йирик қабристонлардан бири. Қабрлар сони – жами 5 миллионга яқин, ҳозирги Мадрид аҳолисидан кўпроқ. 

21. Пальма ороли / Гибискус ороли, Майами-Бич, Флорида штати.

Майами-Бичда жойлашган иккита сунъий орол. Аҳоли яшайдиган мазкур районлар шаҳардаги энг қиммат жойлардан бири бўлса ҳам, тўфон юз берганида улар бу ердан биринчилардан бўлиб эвакуация қилинади.

22. Юк ташиш темир йўл станцияси, Атланта, Жоржия штати.

Норфолк жанубий темир йўли 22 штатдаги 34 279 км масофада, асосан АҚШнинг жануби-шарқида хизмат кўрсатади. Жоржия штатидаги Атлантада жойлашган бу станция энг йирикларидан бири: унда 3 648та локомотив ва 79 082та товар вагонлари рўйхатга олинган.

23. Мураккаб транспорт боғламаси (А-3 ва М-50), Мадрид, Испания.

А-3 ва М-50 шоссеси Мадриднинг жануби-шарқида мураккаб «илгакка» бирикади. Ана шу боғламларнинг бари бу ерда «спагетти» деб аталади.

24. Локсахатачидаги қишлоқ хўжалиги экинлари. Флорида, АҚШ.

25. Брондбю, Дания.

26. Гуруч далалари. Юньнань провинцияси, Хитой.

1300 йилдан буён хани халқи тоғ ёнбағирларидаги ғаройиб далаларда гуруч етиштириб келмоқда.

27. Эль-Дорадо миллий ўрмонида дарахтларнинг кесилиши. Жоржтаун, Калифорния штати.

8 гектардаги дарахтлар кесиб бўлинган.

28. Эдсон, Канзас, АҚШ.

29. Айлана шаклидаги суғориш далалари, Хаиль, Саудия Арабистони.

Айланувчи минораларга ўрнатилган сувпуркагичлар сувни дала бўйлаб бир хил тақсимлаб, ҳосилни ювганида суратдагидек нақшлар пайдо бўлади.

30. Йеллоустон миллий парки, Вайоминг штати, АҚШ.

Пальма плантациялари Куала-Лумпур шаҳрини ўраб туради, Малайзия

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Palm tree plantations surround the city of Kuala Lumpur, Malaysia. The trees are cultivated in terraces cut into the contours of hills, to avoid erosion caused by streaming water. Malaysia is now one of the world’s largest exporters of palm oil – used primarily as a cooking ingredient – shipping nearly 18 million tonnes per year. The rapid expansion of palm oil plantations in the world’s tropical regions is becoming an increasingly significant source of carbon emissions. Clearing the native trees to make space for the palms is projected to add more than 558 million tonnes of carbon dioxide into the atmosphere by 2020 – an amount greater than all of Canada’s current fossil fuel emissions. /// Created by @benjaminrgrant, source imagery: @digitalglobe

Публикация от Daily Overview (@dailyoverview)

Саграда-Фамилия ибодатхонаси, Барселона, Испания.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Palm tree plantations surround the city of Kuala Lumpur, Malaysia. The trees are cultivated in terraces cut into the contours of hills, to avoid erosion caused by streaming water. Malaysia is now one of the world’s largest exporters of palm oil – used primarily as a cooking ingredient – shipping nearly 18 million tonnes per year. The rapid expansion of palm oil plantations in the world’s tropical regions is becoming an increasingly significant source of carbon emissions. Clearing the native trees to make space for the palms is projected to add more than 558 million tonnes of carbon dioxide into the atmosphere by 2020 – an amount greater than all of Canada’s current fossil fuel emissions. /// Created by @benjaminrgrant, source imagery: @digitalglobe

Публикация от Daily Overview (@dailyoverview)

Нью-Ҳэмпширда куз фасли, АҚШ.

Лондон, Буюк Британия.

Al-Falah мавзеси, Абу-Даби, БАА.

Мавзуга оид