Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия армияси Суриянинг Рас-ал-Айн шаҳрини жангсиз эгаллади
Туркия армияси Суриянинг шимолидаги Рас-ал-Айн шаҳрини жангсиз эгаллади. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди. Ушбу шаҳар учун жанглар Анқаранинг курд тузилмаларига қарши амалиётининг илк кунлариданоқ борган.
Турк қўшинлари шаҳарни курд отрядлари тарк этгандан кейин эгаллай олди. Шаҳардан жануб томон 50 га яқин автотранспорт, жумладан тез ёрдам машиналари йўл олган, уларда яраланганлар ташилган.
Курдлар шаҳардан Туркия билан иттифоқдош Сурия мухолифати отрядлари назоратидаги блокпостлар орқали чиқишган.
Шу билан параллел равишда курдлар назоратидаги ҳудудларга Сурия ҳукумат армияси ҳаракатланмоқда. Fars нашрининг хабар беришича, Башар Асад қўшинлари Ҳасака вилоятидаги Ялда қўрғонига етиб боришган. Аввал у ерда АҚШ базаси бўлган.
SANA ахборот агентлигининг хабар беришича, айни вақтда америкалик ҳарбийлар Ҳасакадаги яна бир базасини шошилинч эвакуация қилмоқда. У ерда ҳарбий самолётлар ва вертолётлар жойлашган бўлган. Таъкидланишича, америкаликлар базадаги барча иншоотларни ва учиш-қўниш йўлагини йўл қилмоқдалар.
18 октябрдан Сурияда АҚШ ва Туркия ўртасида келишилган ўт очишни тўхтатиш тартиби амал қилмоқда. Келишувга кўра, курд отрядлари Сурия-Туркия чегарасидан жануб томон кетишлари керак.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025