Спорт | 22:12 / 24.10.2019
8773
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши икки теннисчиси Қозоғистонда хайрия ўйини ўтказди

Дунёнинг айни вақтда энг кучли икки эркак теннисчиси – дунёнинг биринчи рақамли теннисчи сербиялик Новак Жокович ва иккинчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда хайрия ўйини ўтказишди. 

Учрашув испан теннисчисининг 6:3, 3:6 (11:9) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувга чипталар нархи 7-9 минг доллар турган. Чипталарни сотишдан тушган пуллар хайрия ишларига йўлланади. Тушган пуллардан болалар учун майдончалар қуриш ва Қозоғистоннинг туман марказларида теннисни ривожлантириш режалаштирилмоқда. 

Иккала теннисчи Қозоғистонга илк бор келган. Улар ташриф вақтида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев билан Оқўрдада учрашишган ва ўзаро совғалар алмашишган. Президент иккала теннисчига Қозоғистонда ишлаб чиқарилган қўл соатлари совға қилган. Тоқаев яқинда уйланган Надалга Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ва олтин сув югуртирилган биллур ваза совға қилган.    

Икки спортчи, шунингдек, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, унга дастхатлари туширилган футболкани совға қилишган.

Мавзуга оид