Ўзбекистон | 14:03 / 24.10.2019
99826
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетяпти?

Фото: Fotolia / NicoElNino

2019 йил январь-сентябрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 117,6 минг кишини ташкил этди. Давстатқўм хабарига кўра, 115,6 минг киши республика ҳудудларидан, 2,0 минг киши хорижий мамлакатлардан кўчиб келган.

Кўчиб кетганлар сони эса 126,1 минг кишини ташкил этди - 115,6 минг киши республика ҳудудларига, 10,5 минг киши хорижий мамлакатларга. Миграция сальдоси минус 8,5 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг мос даврида минус 11,7 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Қашқадарё (минус 4,9 минг киши), Самарқанд (минус 4,0 минг киши), Тошкент (минус 3,5) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,3 минг киши) қайд этилди. Миграция сальдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 19,3 минг киши) кузатилди.

2019 йил январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 1971 кишини ташкил қилди. Бу борада етакчилик Қозоғистонда - 31,1 фоиз. Кейинги ўринлардан Россия (23,1 фоиз), Тожикистон (22,8 фоиз), Қирғизистон (13,3 фоиз) ва бошқа давлатлар (9,7 фоиз) жой олди.

2019 йил январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 10 472 кишига тенг бўлди. Бунда етакчилик Қозоғистонда - 57,4 фоиз. Кейинги ўринлардан Россия (37,3 фоиз), АҚШ (0,9 фоиз), Исроил (0,8 фоиз) ва бошқа давлатлар (3,6 фоиз) жой олди.

Мавзуга оид