Ўзбекистон 2030 йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Ботир Усмонов Нукус шаҳрида ўтаётган «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологияси ҳудуди» халқаро конференциясида Ўзбекистоннинг 2019-2030 йилларда «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси ҳақида маълумот берди.
«Экология хавфсизлигини таъминлаш – «яшил» иқтисодиётнинг муҳим қисми ҳисобланади. Бу Оролбўйи минтақасида жуда аҳамиятли. Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш ва атроф муҳит муҳофазасида мувозанат бўлишига интилмоқда. Бу экологик тоза, энергия, сув ва бошқа табиий ресурсларни иқтисод қиладиган технологияларни жорий қилишда ўз аксини топяпти.
Ҳозирги кунда 60 млн аҳолига эга Марказий Осиёдаги энг катта муаммолардан бири – Оролнинг қуриши ҳисобланади. Бу ҳудуднинг барқарор ижтимоий, иқтисодий ривожланиши, аҳолининг саломатлиги учун хавф солмоқда.
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун атроф муҳит муҳофазаси муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Оролбўйи ҳудудида бир неча катта лойиҳаларни бажарди: Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудида, умумий майдони 700 минг гектар ерда бир неча 10 минг ўсимликлар экилди. Оролбўйи муаммосининг салбий оқибатларини пасайтириш мақсадида 500дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Шунингдек, 2018-2021 йилларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинди.
Ўзбекистонда 2019-2030 йилларда «яшил» иқтисодиётга ўтиш концепцияси бор. У қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
- Сув таъминоти харажатларини пасайтириш, сувдан фойдланиш самарадорлигини ошириш;
- Аҳоли ва иқтисодиёт соҳаларини ишончли ва арзон энерготаъминотга ўтишини таъминлаш;
- Ҳавога чиқарилаётган иссиқхона газларини 2010 йилги ЯММ даражасидан 10 фоизга қисқартириш;
- Саноат корхоналари инфратузилмасини модернизация қилиш;
- Энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиш;
- Энергосамарадорликни камида 20 фоизга ошириш.
Мавзуга оид
13:55 / 20.11.2024
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024