Ўзбекистон | 12:37 / 29.10.2019
7840
2 дақиқада ўқилади

39 480 дона трамадолни ташлаб қочишга уриниш наф бермади

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Юртимизга инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи ва мамлакатда муомаласи чекланган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.  

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “трамадол” дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида, Келес шаҳри марказий стадиони яқинида турган “Матиз” русумли транспорт воситаси ёнига тезкор гуруҳ ходимлари яқинлашганида, ҳайдовчи уларни пайқаб қолиб, автомашинасидаги қутини ерга улоқтириб, қочишга уринади. 

Тадбир давом эттирилиб, ҳайдовчи тўхтатилди. Аниқланишича, фуқаро Х.Ш. улоқтирган қутида жами 39 480 дона “Трамадол ланнахер 50 мг.” дори воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид