Жаҳон | 23:22 / 29.10.2019
6124
1 дақиқада ўқилади

«Брекзит» учинчи марта қолдирилди

Европа Иттифоқи Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этишининг (Брекзит) учинчи марта қолдирилишини маъқуллади. “Брекзит жараёни” 2020 йил 31 январигача сурилди ва юқори эҳтимоллик билан охирги марта қолдирилмоқда. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилди. 

“Европа Иттифоқининг 27 давлати учинчи марта қолдиришни маъқуллади, эҳтимол у охиргиси бўлади. Британиялик дўстларим, бу имкониятдан унумли фойдаланинг. Мен, шунингдек, сиз билан хайрлашаман, чунки менинг ваколатим якунланмоқда”, деб ёзган Туск твиттерда.  

Таъкидланишича, агар икки томон Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича келишувни ратификация қилса, “Брекзит” жараёни аввалроқ - 2019 йил 1 декабрда ёки 2020 йил 1 январда ҳам юз бериши мумкин.

Еврокенгаш келишув матни ўзгартирилиши мумкинмаслигини яна бир маротаба таъкидлаб ўтган.

Дастлаб Британия Европа Иттифоқини жорий йилнинг 29 мартида тарк этиши керак эди. Бироқ “Брекзит” шартлари бўйича келишув лойиҳаси британиялик депутатлар томонидан уч марта рад этилгани сабабли Европа Иттифоқи “Брекзит”ни дастлаб апрель ёки майга, сўнгра 31 октябрга кўчиришга рози бўлган. 

Мавзуга оид