Жамият | 19:00 / 31.10.2019
14514
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида автобуслар қатнови жадаллашмоқда

2018 йил 12 апрель кунидан бошлаб «Тошкент-Олмаота-Тошкент» ва 2019 апрель ойидан бошлаб «Самарқанд-Олмаота-Самарқанд» халқаро маршрутлари бўйича йўловчиларни қатнови йўлга қўйилган бўлиб, бу фаолиятни Ўзбекистон Республикаси томонидан «Erkin Emina Express Tour» масъулияти чекланган жамияти ва Қозоғистон томонидан «Юг транс лайн» паритет компаниялари амалга оширмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва меҳмонлар учун қулайликлар яратиш мақсадида «Erkin Emina Express Tour» МЧЖ маъмурияти томонидан чипта нархларига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, йўл кира баҳоси 120 минг сўмдан арзонлаштирилди ва 100 минг сўмга туширилди. Бу масаладаги ишлар паритет компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириляпти.

«Тошкент-Олмаота» халқаро йўналиши бўйича рейслар ҳар куни 4 маҳал: соат 11-00, 16-00, 17-00 ва 18-00 ларда «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилади ва бугунги кунда йўлкира баҳоси 100 минг сўмни ташкил қилади.

«Олмаота-Тошкент» йўналиши бўйича ҳам 4 маҳал, «Сайрам» ва «Уш-Конир» автовокзалларидан амалга оширилади ва йўлкира баҳоси 4500 тенгедан иборат.

«Самарқанд-Олмаота» йўналиши бўйича ҳар куни соат 15-00 Самарқанд автовокзалидан маршрут амалга оширилмоқда ва йўлкира 135 минг сўмни ташкил қилади.

Халқаро маршрутлар қулай ва янги «Ютонг» ҳамда «Зонгтонг» автобусларида амалга оширилади.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Зарафшон шаҳри, Саноат ҳудуди, «Erkin Emina Express Tour» МЧЖ

Мурожаат учун телефонлар: +99891 133 04 44

E-mail: [email protected]

  • «Тошкент-Олмаота-Тошкент» йўналиши бўйича:
    +99897 797 04 44
    +99897 488 04 44
    +99890 952 34 44
  • «Самарқанд-Олмаота-Самарқанд» йўналиши бўйича:
    +99897 322 04 44
    +99893 664 04 44

Қозоғистонда мурожаат қилиш учун телефонлар: 

+ 7 776 086 04 44

+7 775 086 04 44

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид