Трамп ёмон муносабат сабабли «прописка»сини ўзгартирди
АҚШ президенти Дональд Трамп доимий яшаш жойини Нью-Йоркдан Флоридага ўзгартирди ва буни йирик мегаполис сиёсатчиларининг унга ёмон муносабатдалиги билан тушунтирди.
“Мен ҳар йил шаҳар, штатга миллионлаб доллар солиқ тўлаганимга қарамай, шаҳар ва штатнинг сиёсий етакчилари менга ёмон муносабатда бўлганлар. Камдан-кам одамга бундай ёмон муносабатда бўлишган. Менга бу қарорни қабул қилиш ёқимсиз бўлди, бироқ пировард натижада бу ҳамма учун яхши бўлади”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Унинг айтишича, у президент сифатида Нью-Йоркка ва унинг аҳолисига ёрдам беришда давом этади.
Энди Трампнинг расмий доимий яшаш жойи унинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳи бўлади.
Трампнинг “пропискаси” ўзгаргани ҳақидаги маълумот унинг сентябрь охирида топширган солиқ декларациясида кўрсатилган. Шунингдек, Трампнинг рафиқаси ҳам яшаш жойи ўзгариши ҳақида шундай ҳужжатларни топширган.
Трампнинг аввалги доимий яшаш жойи Манхэттендаги Trump Tower осмонўпар биноси бўлган. АҚШ президентининг қўшимча яшаш жойи сифатида Оқ уй ва Нью-Жерсидаги гольф-клуби кўрсатилган.
Айтиш жоиз, Трамп президент бўлгандан кейин кўпроқ вақтини Мар-а-Лагода ўтказган.
Мавзуга оид
00:09 / 01.09.2024
Флорида кутубхоналарида Ҳемингуэй ва Толстой асарлари тақиқланаётгани маълум бўлди
18:50 / 05.08.2024
Флорида соҳилларига «Дебби» тўфони ёпирилди
07:39 / 16.07.2024
Флорида суди Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича ишини ёпди
00:47 / 21.09.2023